
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси»га ўтган ҳафта давомида 40 926,0 тонна АИ-80 маркали автомобиль бензини қўйилди ва улардан 16 186,5 тоннаси, яъни 39,6% сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 31 та харидор иштирок этди.
Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг ўртача кунлик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 805,5 минг сўмдан 5 875,1 минг сўмгача ёки 1,2% га кўтарилди. Кўриб чиқилаётган даврда АИ-80 русумли автомобиль бензиннинг ўртача ҳафталик котировкаси 5 795,2 минг сўмни, АИ-91 – 6 803,5 минг сўмни ташкил этди.
Умуман олганда, жорий йилнинг бошидан буён сотувчи-корхоналар АИ-80 русумли автомобиль бензинининг бошланғич нархини 5 633,8 минг сўмдан 5 874,7 минг сўмгача, яъни 4,3% га оширишган.
Хусусан, кўриб чиқилаётган даврда Бухоро НҚИЗ АИ-80 бензинининг бошланғич баҳоси маҳсулотнинг бир тоннаси учун 5 624,7 минг сўмдан 5 889,2 минг сўмгача ошди, яъни 4,7% га оширишган. Бунда, биржа савдоларига қўйилган бензининг ҳажми ошди, харидорларнинг сони эса деярли ўзгармади. Бунинг натижасида, бензиннинг биржадаги нархи 5 665,4 минг сўмдан 5 875,1 минг сўмга, яъни 4,3% га кўтарилган. Бензиннинг бошланғич баҳоси ва биржа савдолари натижасида шаклланган ўртача нархи ўртасидаги тафовут атиги 0,007% ни ташкил қилди.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда келтиришича автомобиль бензинининг бир тоннаси ўртача 1293-1370 литрни ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар