21:00 / 08.02.2021
2 224

Қидирувдаги “ISUZU” русумли транспорт воситаси Бойсундан топилди

Қидирувдаги “ISUZU” русумли транспорт воситаси Бойсундан топилди
Хоразм вилоят иктисодий судининг 10.08.2020 йилдаги ижро ҳужжатига асосан “Барака Нозима Савдо” МЧЖ дан 18.500 АКШ доллари қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувга келиб тушган кундан ижро иши юритуви қўзғатилган ва қарор нусхаси тарафларга юборилиб, қарздорга иҳтиёрий муддат берилган.

Қарздор иҳтиёрий муддатда қарздорликни тўламаганлиги сабабли ижро иши доирасида қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйиб, унга тегишли бўлган “ISUZU NQR71PL" русумли транспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан 10.09.2020 йилда қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Сурхандарё вилояти, Бойсун туманида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Бойсун туманида жойлашган ЙПХ масканига олиб борилиб, транспорт воситаси хатланди.

Ҳозирда, Бюронинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ижро иши юзасидан қарздорликни бартараф қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қидирувдаги “ISUZU” русумли транспорт воситаси Бойсундан топилди