15:00 / 09.02.2021
551

«Кўп қаватли уйлар олдидаги йўлаклар кенгайтирилади» – Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари

«Кўп қаватли уйлар олдидаги йўлаклар кенгайтирилади» – Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари
Фото: «Дарё»
Тошкент шаҳар ҳокимлигида 8 февраль куни ўтказилган матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Раҳмонов пойтахтдаги автотураргоҳлар масаласи ҳақида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё» нашри.

Раҳмоновнинг таъкидлашича, аҳоли ўз автомобилларини қўйиши янада қулайлашиши учун кўп қаватли уйлар олдидаги йўлаклар кенгайтирилади.

«Автотураргоҳлар нафақат пойтахт, балки йирик шаҳарларнинг ҳам катта муаммоси. 2021 йил якунигача Тошкент шаҳридаги мавжуд 500 дан зиёд маҳалланинг барчасида кенг миқёсда ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Бу борада биринчи навбатда автотураргоҳлар масаласи кўриб чиқилади.

Маҳаллаларда кўп қаватли уйга кириш қисми ва ирригацион лоток орасида йўлаклар бор. Бу йўлакка аҳоли ўз автомобилини исталганча қўйиб кетаверади. Бу эса шошилинч тиббий ёрдам, ўт ўчириш каби машиналарнинг киришига имкон бермайди. Биз эндиликда қувурларни олиб ташлаб, сув оқиши учун жой қолдирамиз, уларни узоқроқ жойлаштирамиз ва натижада тураргоҳ учун жой кенгаяди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, маҳаллалар ичида автотураргоҳлар қуриш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Бугунги кунда маҳаллалар ичида автотураргоҳлар қилиняпти. Аксарият аҳоли уларни ўз кучи билан қурмоқда. Аммо бунга қурби етмайдиганлар, пенсионерлар истиқомат қиладиган ҳудудларда эса автотураргоҳлар туман гараж хўжалиги томонидан ташкил этилади
», — деди Бахтиёр Раҳмонов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)