22:30 / 10.02.2021
1 505

Навоийнинг 580 йиллиги муносиб нишонланди

Навоийнинг 580 йиллиги муносиб нишонланди
Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади. Улуғ шоир ўзининг шеърий ва насрий асарларида юксак умуминсоний ғояларни, она тилимизнинг беқиёс сўз бойлиги ва чексиз ифода имкониятларини бутун жозибаси ва латофати билан намоён этиб, ер юзидаги миллионлаб китобхонлар қалбидан муносиб ва мустаҳкам ўрин эгаллаган.

Бобокалонимиз ғазал мулкининг султони Алишер Навоийнинг таваллуд айёмини муносиб қарши олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 октябрдаги “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”
ПҚ-4865-сонли қарори қабул қилинди.

Алишер Навоий, нафақат ғазал мулкинининг султони балки ўз даврида давлат бошқарувида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган.
Жорий йил Алишер Навоий таваллудининг 580 йилллиги муносиб нишонланди ва бу борадаги амалий тадбирлар давом этмоқда, чунончи Навбаҳор туманидаги 1-сонли мактабда Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан ўтказилган тадбирда, жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси ва суд ходимлари иштирок этишди.

Тадбир якунида, туман судининг раиси томонидан шеър мутоала қилиш ва Навоий ғазалларини айтиш бўйича туман, вилоят ва Республика босқичида муносиб ўринларни эгаллаган ўқитувчи ва ўқувчиларга китоблар совға қилинди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Н.Ибодов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийнинг 580 йиллиги муносиб нишонланди