23:17 / 10.02.2021
2 148

“Дрон”нинг парвози узоққа бормади

“Дрон”нинг парвози узоққа бормади
Учувчисиз учиш қурилмаларини юртимизга яширинча олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авирейс билан учиб келган фуқаро Э.О. “яшил” йўлак орқали ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначиларнинг эътиборини тортди.

Ўрнатилган тартибда текширувдан ўтказилган ушбу шахснинг юклари орасида 1 дона “учувчисиз учиш қурилмаси” борлиги аниқланди ва вақтинча сақловга олинди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 26 ноябрдаги 322-сонли қарорига асосан, учувчисиз учиш аппаратларини Республика ҳудудига олиб кириш, реализация қилиш ва фойдаланишга Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » “Дрон”нинг парвози узоққа бормади