Фото: Видеолавҳадан скриншот
Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томониданО.Сатторийга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов давомида суднинг ажрими билан О.Сатторийга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Бош прокуратура ҳолат бўйича расмий баёнот берди.
«Бугунги кунда тергов органига 7 та ҳолат бўйича О.Сатторийнинг хатти-ҳаракатлари устидан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳолатларга тергов йўли билан ойдинлик киритилмоқда.
Жиноят ишининг қўзғатилиши қонунийлиги ўрганилганда, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланмади. Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилган», дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, товламачиликда айбланаётган сурхондарёлик блогер Отабек Сатторийнинг қамоққа олиниши бўйича жамоатчилик томонидан холис текширув ўтказилиши талаб қилинмоқда.
Жумладан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Сурхондарёда ҳокимларни танқид қилиб келган блогер Отабек Сатторийнинг бозорда видеога олаётган пайтда маъмуриятдагилар томонидан телефони синдирилган ва шу телефони учун янгисини олаётганда унга товламачилик айби илингани ҳақида хабар қолдирганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Қибрайда чемодандан топилган жасад бўйича 2 киши қамоққа олинган

Хусусий бандлик агентлиги мансабдорларига нисбатан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунланди

Тошкентда оммавий муштлашув юз берди

Бош прокуратура Ғазалкентдаги қотиллик бўйича расмий маълумот берди

Андижон вилоят ИИБнинг қатор мансабдор шахслари ҳибсга олингани ростми?

Прокуратура терговчиси 47,3 минг доллар пора олгани учун қамоққа олинди