22:39 / 11.02.2021
1 939

Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши вакцина билан биринчи навбатда эмланади?

Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши вакцина билан биринчи навбатда эмланади?
Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги
Республика махсус комиссиясининг йиғилишида аҳолининг қайси тоифаси биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланиши масаласига тўхталиб ўтилди, дея хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Маълум қилинишича, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинган.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россиянинг «Спутник V» коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Унда «Спутник V» вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилгани ҳамда Россияда рўйхатдан ўтказилгани, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушгани таъкидланди.

Россия томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Шу билан бирга, Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг Zhifei Longcom Biopharmaceutical Cо. Ltd. компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши ZN2001 вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмагани бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
- 65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
- сурункали касалликлари бор шахслар;
- тиббиёт ходимлари;
- мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
- аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатдаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий ҳордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда кимлар коронавирусга қарши вакцина билан биринчи навбатда эмланади?