17:53 / 12.02.2021
1 825

ДХХ Сурхондарёда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйди

ДХХ Сурхондарёда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани қурилиш бўлими бошлиғи “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури доирасида “Қораёнтоқ” маҳалласи ҳудудидан 4,5 сотих ер майдонини ўз жияни номига “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун аукцион савдолари ўтказмасдан ажратилишига эришади.

Афсуски, мазкур ер майдонига “Ёшлар меҳнат гузари” қурмасдан, аксинча, уни бошқа бир фуқарога 180 млн. сўмга сотишга келишиб, ушбу пулларни қариндошлари орқали олаётган вақтида ДХХ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ матбуот хизмати

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ Сурхондарёда ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйди