22:50 / 13.02.2021
3 355

Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман — Ортиқхўжаев русча гапиришини сўраган фуқарога жавоб қайтарди

Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман — Ортиқхўжаев русча гапиришини сўраган фуқарога жавоб қайтарди
Аввалроқ, «Мовий гумбазлар» ресторани яқинидаги хиёбонда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг жамоатчилик вакиллари билан Ўзбекистон Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб «Истиқлол» мажмуасини барпо этиш масаласига оид учрашуви ҳақида хабар берган эдик.

Унда ҳоким СТEЛЛА ҳақида маълумот бериб, хиёбонда биронта ҳам дарахт кесилмаслиги ҳамда пиёдалар, велосипедлар йўлаклари қурилишини айтар экан, йиғилганлар орасидан кимдир баланд овозда русча гапиришини сўради.

«Ўзбекча гапиряпман, Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман. Хоҳласангиз «переводчик» олинг ёнингизга», деб жавоб қайтарди у.

«Бу ерда мен яна қайтариб айтаман, тушунишни хоҳлаётганлар бор, хоҳламаётганлар бор. Мен кўриб турибман, умуман ҳеч нарсадан рози бўлмаяпти. Қаердан нима қиляпти, нима бўляпти? Ўзи умрида келганми бу паркка?

Бу паркни мени ҳам сақлаб қолиш ниятим бор. Тушунтира олдимми? Бу паркни 10 йил 5 йил учун эмас, 100 йиллаб сақлаб қолиш ниятим бор. Бу ерга ҳеч ким теголмаслигини хоҳлайман. Теголмаслиги учун бу ерга имзо қўйиб кетиш керак
», деди ҳоким.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман — Ортиқхўжаев русча гапиришини сўраган фуқарога жавоб қайтарди