Чиябўрининг кутилмаган ҳужуми: Сирдарёда тўрт киши жароҳатланди

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида ёввойи чиябўри тўрт нафар фуқарога кутилмаганда ҳужум қилиб тан жароҳати етказди. Ушбу ҳодиса 9 июн куни соат тахминан 17:30 атрофида "Ишонч" маҳалласи дала ҳудудига яқин жойда содир бўлди. Маҳаллий аҳолидан бири ўз вақтида ҳаракат қилиб, ёввойи ҳайвонни зарарсизлантирди ва еҳтимолий хавфнинг олдини олди. Жабрланган фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилиб, айни пайтда уларнинг аҳволи қониқарли екани айтилмоқда.
Сирдарё вилоятида ноодатий ҳодиса содир бўлди. Гулистон туманида пайдо бўлган ёввойи чиябўри бир вақтнинг ўзида тўрт нафар фуқарога ташланиб, аҳоли ўртасида хавотир уйғотди.
Маълум қилинишича, воқеа 9 июнь куни соат тахминан 17:30 атрофида туманнинг “Ишонч” маҳалласи дала ҳудудига яқин жойда юз берган. Кутилмаганда одамларга ҳужум қилган чиябўри қисқа вақт ичида тўрт нафар фуқарога тан жароҳати етказган.
Вазиятни назоратга олиш мақсадида маҳаллий аҳолидан бири зудлик билан ҳаракат қилиб, ёввойи ҳайвонни зарарсизлантирган. Шу тариқа ҳудуддаги эҳтимолий хавфнинг олди олинган.
Ҳужум оқибатида жабр кўрган фуқароларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилди. Айни пайтда улар шифокорлар кузатуви остида бўлиб, аҳволи қониқарли экани айтилмоқда.
Мутасадди идоралар мазкур ҳолат бўйича текширув ва профилактик тадбирларни бошлаган. Расмийларга кўра, вазият тўлиқ назоратга олинган бўлиб, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўрилмоқда.






























Изоҳлар 0
…