20:43 / 15.02.2021
1 654

Бешариқда ота фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган барча алимент пулини тўлаб берди

Бешариқда ота фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган барча алимент пулини тўлаб берди
Мажбурий ижро бюроси Бешариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 13.12.2017 йилдаги 2816/17-сонли суд буйруғига асосан қарздор З.Хошимовдан ундирувчи Д.Мўминова фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор З.Хошимовдан узлуксиз ундириб келингани ҳолда 10.02.2021 йилда қарздор 2014 йилда туғилган фарзанди Рахматиллаев Зиёҳиддинни 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган алимент пулини ҳисоб-китоб қилиб бериш ҳақида давлат ижрочисига мурожаат қилган.

Дастлаб бу ҳақда ундирувчи Д.Мўминова огоҳлантирилиб, унинг розилиги асосида фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган давр учун 28,7 млн. сўм алимент ҳисобланган бўлсада, қарздор З.Хошимов томонидан 30 млн. сўм пул маблағи алимент учун тўлаб берилиши таъминланган.

Ундирувчи З.Хошимовнинг аризасига асосан ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тўхтатилиб, вақтинча тамомлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳамда қарздорга нисбатан қўлланилган чеклов ва тақиқлар тўлиқ бекор қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бешариқда ота фарзанди 18 ёшга тўлгунга қадар бўлган барча алимент пулини тўлаб берди