13:00 / 17.02.2021
2 518

Махсус синовдан ўтганларга бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови учун 50 фоиз чегирма берилади

Махсус синовдан ўтганларга бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови учун 50 фоиз чегирма берилади
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов тақдим этган жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид 2021 йилги режаларда шу ҳақда маълум қилинган.

Унга кўра, «Жисмоний тайёргарлик даражаси» синовларининг махсус талабларини бажарган ва ғолиб бўлганлар уларга ёш тоифасига қараб қуйидаги имтиёзларни бериш орқали тақдирланади:
- тегишли спорт разрядлари ва унвонлари;
- сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат учун тўловларга 50 фоиз чегирма;
- муддатли ҳарбий хизматга юборилишида юқори устунликка эга бўлиш;
- «Темурбеклар мактаби»га имтиёзли кириш;
- ОТМ талабаларини амалдаги стипендия миқдорида бир марта рағбатлантириш;
- республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган барча ижодий имтиҳонлардан озод бўлиш.

Қайд этилишича, 2021 йилда 55 та спорт объекти фойдаланишга топширилади. Бундан ташқари, 400 та стритбол, 520 та бадминтон ва 893 та «Воркаут», жами 1 813 та замонавий спорт майдончалари ташкил этилади.Йил давомида республика бўйича жами 916 км узунликдаги «Саломатлик йўлаклари» барпо этилади. Бу борада ҳар бир ҳудудий ҳокимликларнинг ҳудудий дастурлари тасдиқланган.

Апрель ойига қадар соғлом турмуш тарзи учун www.1hls.uz интернет-платформаси тўлиқ ишга туширилиб, аҳолини кунлик юришга тарғиб қилиш ва антропометрик кўрсаткичларини яхшилаш тизими яратилади.

«Юқоридаги барча ишларимизнинг натижасида 2021 йил якунига қадар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи аҳолининг умумий сони ҳозирги 19 фоиздан 25 фоизга етказилади», – дея маълум қилди Азиз Абдуҳакимов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Махсус синовдан ўтганларга бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови учун 50 фоиз чегирма берилади