
Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Ш.Исмаиловадан ундирувчи Р.Саттарованинг фойдасига улушни компенсация шаклида ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжати бўйича бўлим давлат ижрочиси томонидан “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси тарафларга юборилган.
Ш.Исмаилова қарздорликни тўлаб бериши, акс холда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши ҳақида расман огоҳлантирилди.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жорий ийлнинг 18 февраль куни Ш.Исмаиловадан Р.Сатторова фойдасига низоли бўлган Қарши шаҳар, Маҳаллот МФЙдаги турар жой мерос улуши учун 44 млн. 246 минг сўм ундириб берилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар