20:44 / 27.02.2021
2 369

Ўзбекистонда никоҳга кириш муддатини узайтириш таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда никоҳга кириш муддатини узайтириш таклиф этилмоқда
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани суди, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди, Тошкент туманлараро маъмурий суди ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ташкил қилинди, деб хабар беради ЎзА.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида 2020 йил давомида жами 11 276 фуқаролик иши тамомланган. Кўрилган ишларнинг 7393 таси битимларга доир низолар бўлса, 1485 таси никоҳдан ажратиш билан боғлиқ бўлган. Қолганларини меҳнат, мулк ҳуқуқи ва бошқалар ташкил этган.

"Ажрашишнинг асосий сабабларидан бири – аксарият ёшларимиз оила қуришга тайёр эмас. Ажримлар сонини камайтиришга эришиш ва мустаҳкам оилани шакллантириш учун никоҳга кирувчиларга эътибор кучайтирилиши мақсадга мувофиқ", — дейилади хабарда.

Тадбирда никоҳга кириш жараёнини мураккаблаштириш зарурлиги таклиф этилган.

Таъкидланишича, ҳозирги кунда ФҲДЁга ариза топширганидан сўнг бир ой ўтиб оила қуриш мумкин. Ваҳоланки, бу муддатда икки ёш ҳатто бир-бирини таниб олишга ҳам улгурмайди.

Шу боис никоҳга кириш муддатини бир ой эмас, уч ойга узайтириш лозимлиги таъкидланган. Никоҳдан ўтиб, сўнг фарзандини тирик етим қилгандан кўра, уч ойлик муддатда бир-бирига маъқул келмаса, ўз йўлида давом этгани маъқул.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда никоҳга кириш муддатини узайтириш таклиф этилмоқда