19:23 / 01.03.2021
1 665

МИБ: Масъулиятсиз оталарга чора кўрилди

МИБ: Масъулиятсиз оталарга чора кўрилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими томонидан алимент маблағларни ўз вақтида тўламаётган масъулиятсиз оталарга чора кўрилди.
Аниқланишича, давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантиришга қарамай фарзандлари моддий таъминотини тўламай келаётган 13 нафар фуқаро бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилди. Бугун бўлиб ўтган суд жараёнида уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Фуқаро Б. К. турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилик сабаб ажрашган. Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг қарорига кўра икки нафар фарзанди учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Наманган шаҳар бўлими иш юритувига олинган ва давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огоҳлантирилган.

Лекин ота масъулиятга панжа орасидан қараб огоҳлантиришга қарамай 37 ой мобайнида алимент тўламай келади. Қарздорлик эса салкам 7 млн. сўмга бориб етди. Бўлиб ўтган суд давомида унга нисбатан маъмурий жавобгарлик масаласи атрофилича кўриб чиқилди ва 10 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

Яна бир фуқаро М. З узоқ вақтдан бери фарзандларини моддий таъминотини унутган оталардан бири экан. Бўлмаса у бир нафар фарзанди учун ойма-ой алимент маблағни тўлаб келар эди. Унга нисбатан ҳам суднинг қарори эълон қилинди ва 10 сутка маъмурий қамоқ белгиланди.
Бюронинг Наманган шаҳар бўлими ва жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди ҳамкорлигида бу борадаги судлар давом этмоқда.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Масъулиятсиз оталарга чора кўрилди