19:49 / 01.03.2021
884

Гонконг полицияси кўча пойгаларида иштирок этган 46 та суперкарни тузоққа туширди (видео)

Гонконг полицияси кўча пойгаларида иштирок этган 46 та суперкарни тузоққа туширди (видео)
Кадр: Facebook
Гонконг полицияси кўча пойгалари бўйича келиб тушган кўплаб шикоятлар бўйича чора кўрди. Ҳукумат суперкарлар эгаларининг навбатдаги йиғини қачон ўтказилишидан хабар топиб, кўчани ёпиб қўйган ва бирданига 46 та стритрейсерни қўлга олган. Ҳайдовчиларнинг барчасига жарима белгиланган, машиналардан бири эса жарима майдончасига юборилган, деб хабар беради Motor.

Fossington номи остидаги махсус операция эрта тонгда ўтказилган. Суперкарлар колоннаси холис текширув учун тўхтатилган — йўл-патруль хизмати ходимлари ноқонуний тюнинг, тўланмаган жарималар ва бошқа қоидабузарликларга эътибор қаратган.

Тузоққа бирданига 46 та суперкар тушган: 20 та Lamborghini, 14 та Ferrari, 5 та Porsche, 3 та McLaren, 2 та Nissan GТ-R ва биттадан Audi R8 ва Mercedes-AMG GТ. Жарималар ушбу автомобилларнинг барчасига ёзилган, жумладан, полиция 9 та автомобилнинг рўйхатдан ўтказилишини тўхтатиб қўйган, яъни ушбу машина эгалари ундан фойдаланишни давом эттиришлари учун техник инспекциядан ўтиши керак. Nissan GТ-R жарима майдончасига олиб кетилган.

Гонконг ҳукуматининг бу каби кескин чораларни қўллашига 2020 йилда кўча пойгалари бўйича келиб тушадиган шикоятларнинг 40 фоизга ошгани сабаб бўлган. Мурожаатлар асосан дам олиш ва байрам кунлари кечаси ҳамда эрта тонгда келиб тушган — аҳоли ҳаддан ортиқ шовқиндан норози.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Гонконг полицияси кўча пойгаларида иштирок этган 46 та суперкарни тузоққа туширди (видео)