Фото: Видеолавҳадан скриншот
Самарқанд вилояти Иштиҳон туманида 28 февраль куни қурут учун тайёрланган сузмани оёқ кийимда қораётган аёл видеоси тарқалди. «Zamon» дастури мухбири мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ўтказиб, воқеага ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, қурут тайёрлаётган фуқаролар тумандаги Каллахоса қишлоғи Деҳқонобод маҳалласидаги хонадонларнинг бирида уй шароитида ишлайди. Хонадон соҳибасининг сўзларига кўра, соғлиги ёмонлиги туфайли чаккини қоришда қўл кучи етмаган. Хўжайини ҳам уйда эмаслиги сабабли оёқ кийим билан қурут тайёрлаган.
Унинг таъкидлашича, мазкур ҳолатни қўшниси тасвирга олиб, ижтимоий тармоқда эълон қилган. Видео муаллифи у тасвирларни фақатгина ўзига қизиқ туюлгани учун олгани, бундан ёмон мақсад кўзланмагани ҳақида айтиб ўтган.
«Маҳалла нозири билан биргаликда ҳолатни кўрдим. Келин, бу видеодаги сизларми дедим. Бўйнига олди. Нима мақсадда қилдингиз? Мен сизларга аввал тушунтиргандим, дея таъкидладим. У эса яқинда фарзандли бўлгани учун кучи етмаганини айтди. Бу баҳона бўла олмайди», — дейди маҳалла раиси Шаҳобиддин Муҳаммадиев.
Санитария-эпидемиология бошқармаси гигиеник талабларга мос келмайдиган шароитда тайёрланган қурутларни йўқ қилгани ҳақида маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Гулистонда ЙПХ ходимида нега бодикамера йўқ эди?

Самарқандда пайғамбарликни даъво қилган фуқаро бош мия контузияси касаллиги билан даволангани маълум бўлди

Андижондаги «самосуд» жараёни саҳналаштирилганлиги маълум бўлди

Асакада маст эркакнинг 9 яшар қизга нисбатан одобсиз ҳаракати юзасидан ИИБ ахборот берди (видео)

Самарқанддаги одамлар юзига суюқлик сепиш мактаб ўқувчилари уюштирган пранк бўлиб чиқди (видео)

Жиззахда 8 киши помидор консервасидан заҳарланди