2 008
Жиззахда 3 нафар аёлни фоҳишалик қилиш учун Туркияга жўнатаётган 21 ёшли йигит қўлга олинди
Жиззах вилояти Дўстлик туманида аёлларни фоҳишалик қилиш учун Туркияга юбораётган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Тергов департаменти.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 26 февраль куни 21 ёшли У.А., 18 ёшли Г.Б. ва 30 ёшли И.Б. (барчаси аёл) вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган.
Аризада улар А. исмли шахс уларни Туркия давлатига ҳақ эвазига фоҳишалик билан шуғулланиб, бир йилда уй, автомашина олишлари мумкинлигига қизиқтирганини айтган.
Қайд этилишича, А. исмли шахс аёлларга ўзининг ҳисобидан авиачипталарни сотиб олиб, уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти орқали юбориш мақсадида йўловчи таксида олиб кетаётган вақтида Дўстлик тумани «Манас» ЙҲХБ масканида ушланган.
Текширув давомида унинг ёнидан ушбу фуқароларга тегишли хорижга чиқиш паспортлари, авиачипта ҳамда COVID-19 тиббий маълумотномалари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни 21 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Дўстлик тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан А.Б.га нисбатан Жиноят кодекснинг 135-моддаси 2-қисми «б» банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда А.Б. муқаддам ушбу турдаги жиноятларни содир қилиб, фуқароларни чет элга шаҳвоний ниятларда юборган ҳолатлари бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди