18:24 / 05.03.2021
1 188

344,2 миллион сўмлик божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди

344,2 миллион сўмлик божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди
Айрим шахслар томонидан турли найрангларни қўллаган ҳолда божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган қатор уринишларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ана шундай навбатдаги қинғирликка чек қўйилди.

Хориждан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига олиб келинган қурилиш материалларининг фактура қиймати ҳужжатларда 70 402 АҚШ доллари миқдорида кўрсатилгани божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу қийматнинг ҳаққонийлигини текшириш учун хорижий давлатга сўровнома юборилди.

Сўровнома натижасига кўра, қурилиш материалларининг умумий фактура қиймати 207 352 АҚШ доллари эканлиги маълум бўлди.
Тафовутлар натижасида 344,2 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 344,2 миллион сўмлик божхона тўловларини четлаб ўтишга бўлган уриниш фош бўлди