Фото: Президент матбуот хизмати
Айни дақиқаларда пойтахтдаги «Конгресс-ҳолл»да 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтяпти. Унда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Президент ўз нутқини аёлларни табриклашдан бошлади ва шундай деди:
«Ҳамма ҳаракатларимизда аёлларимиз, муқаддас оналаримизни рози қилиш ётади. Мана шундай пайтда, сиз азизларнинг шаънингизга мадҳиялар айтиш учун одам шоир бўлиб туғилмаганига афсусланиб қолади. Сизлар биз учун аввало муқаддас она, азиз ватан, оила тимсоли, битмас-туганмас меҳр, эзгулик ва куч-ғайрат манбаидирсиз. Бу азалий ҳақиқатни, мураккаб пандемия шароитида, айниқса, чуқур ҳис этмоқдамиз.
Сизларнинг барча соҳалардаги фидокорона меҳнатингиз ҳисобидан мамлакатимизнинг қудрати ва салоҳияти, халқаро обрў-эътибори тобора ортиб бормоқда.
Бугун барча соҳаларда маррани жуда катта оляпмиз, улкан дастурлар, режа ва лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Улар, биринчи навбатда, оналаримиз, опа-сингилларимиз, азиз фарзандларимизнинг ҳаёти ва меҳнат шароитини яхшилашга қаратилган.
Фурсатдан фойдаланиб, барчамизга доимо тоғдек таянч бўлиб келаётганингиз учун сизларга, бутун Ўзбекистон хотин-қизларига чуқур миннатдорлик билдираман.
Бугунги даврамизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг ҳурматли элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини ҳам чин дилдан қутлайман. Мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик учун уларга самимий ташаккуримни изҳор этаман». “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди