
Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз 800 килограмм гўштни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахслар аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ички ишлар бошқармаси.
Қашқадарё вилояти ИИБ ППХ ва Жиноят тергов суриштирув бўлими карантин бўлинмаси ва ЙХҲБ ходимлари томонидан Чироқчи туман ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида 2021 йил 6 март куни соат 03:10 ларда Қашқадарё—Тошкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган, Косон туманда яшовчи А.Б. бошқарувидаги Cobalt тўхтатилган.

Автомашинанинг салони ва юкхонаси кўздан кечирилганда, ҳеч қандай ветеринария маълумотномаларисиз ҳар хил қора целлофан пакет ва қоғоз қадоқларда суяксиз жами 800 килограмм оғирликдаги гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланган.
Гўшт маҳсулотлари Чироқчи туман озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текширилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар