980
Инстаблогер Дониёр Қаюмовнинг Malibu’си рухсатсиз «тонировка» қилингани учун жарима майдончасига олиб кетилди

Фото: Видеодан скрин
Ижтимоий тармоқларда инстаблогер Дониёр Қаюмовнинг ЙПХ ходими билан тортишуви акс этган видео тарқалганди. Блогернинг автомобили рухсатсиз тонировка тортилгани учун жарима майдонига жойлаштирилган. ИИВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан расмий маълумот бериб, барча фуқаро қонун талабларига риоя қилиши шартлигини таъкидлаб ўтди.
Маълум қилинишича, Дониёр Қаюмов машина ойналарини рухсатсиз қорайтиргани ЙПХ инспекторлари томонидан 27 февраль куни ўтказилган рейд давомида аниқланган. Инспектор томонидан баённома расмийлаштирилиб, соат 00:33 да автомобиль вақтинчалик жарима майдончасига олиб кетилган.
«Совуқда ишлаётганларинг учун сизларга атаб видео қиляпман. Битта тонировка учун сизлар оляпсизлар. Сизларга вазиятимни тушунтиряпман. Мен блогерман, 2 кундан кейин машинамни сотиб юбораман. Кўчада кичкина синглимни қўлидан етаклаб кетмайман-ку. Мен ҳам энди сизлар тараф бўлмайман. Нима ‘минусинглар бўлса, хафагарчилик бўлмасин, олиб чиқаман», — деган инстаблогер ҳодиса пайтида.
Маълумот учун, рухсатсиз «тонировка» БҲМнинг 25 баравари (6,1 миллион сўм) миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. «Тонировка» учун жарима расмийлаштирилганда автомобиль ушлаб туриш сабаблари бартараф қилингунга қадар жарима майдончасига олиб қўйилади.
Аввалроқ Ўзбекистонда «тонировка» нархлари арзонлашгани ҳақида хабарлар тарқалган, ИИВ бунга муносабат билдириб, тарқалган хабарлар нотўғри ва асоссиз эканлигини билдирганди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги «Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 547-сонли қарорининг 2-банди, «в» кичик бандига кўра, М1, N1 ва N2 тоифага оид автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўлов ставкалари:
Ўзбекистонда «тонировка» учун рухсатномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам бериш бошланган. Юк машиналари ва автобусларнинг ойналарини ҳам «тонировка» қилишга рухсат берилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

- орқа ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун — базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 5 баравари миқдорини, юридик шахслар учун БҲМнинг 10 баравари миқдорини ва Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун БҲМнинг йигирма баравари миқдорини;
- орқа ва олд ён ойналар бўйича жисмоний шахслар учун БҲМнинг 50 баравари миқдорини, юридик шахслар учун БҲМнинг 50 баравари миқдорини ва Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий давлатлар юридик шахслари учун БҲМнинг 80 баравари миқдорини ташкил этади.
Ўзбекистонда «тонировка» учун рухсатномаларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам бериш бошланган. Юк машиналари ва автобусларнинг ойналарини ҳам «тонировка» қилишга рухсат берилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда севган қизига нарса олиб бериш учун телефон ўғирлаган йигит ушланди

СЭС ходими коронавирусдан вафот этган фуқаронинг жасадини қариндошларига бериш учун 2 млн сўм талаб қилди

Машинада баланд овозда мусиқа тинглаганлик учун жарима жорий этилиши мумкин

Автомашиналар энди жарима майдонига қўйилмайдими?

Муса Ерниязов ўлими ҳақидаги фейк хабардан кейин Қорақалпоғистондаги сайтлар ходимлари прокуратурага олиб кетилди

Ўзбекистонда қанча одам ишга муҳтожлиги расман маълум қилинди