Фото: «Uza.uz»
Бош консулхонанинг очилиш маросимида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Туркиянинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ўлған Бекар иштирок этди, дея хабар берди ЎзА.
Улар сўзга чиқиб, ўзбек ва турк халқларининг илдизи бир эканлигини таъкидлаб, икки мамлакатнинг ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқлари тарихан чамбарчас боғлиқ эканлигини эътироф этди.
Жумладан, Мавлуд Чавушўғли Ўзбекистонда ташкил этилган Бош консулхона хорижий давлатлар ичида дастлабкилардан бири эканлигини қайд этди. Бу консулхонада Туркиянинг мамлакатимиздаги фуқаролари билан бирга юртдошларимизга хизмат кўрсатади.
Ташқи ишлар вазири А. Комилов ҳам қардош Туркия давлати билан алоқаларимиз тобора мустаҳкамланиб бораётганлигини таъкидлаб, юртимизда элчихонаси ва Бош консулхонаси ташкил қилган илк давлатлардан бири эканлигини эътироф этди. Шунингдек, Ташқи ишлар вазири мазкур консулхона ўзаро ҳамкорлигимизни янги босқичга чиқишига, маданий, ижтимоий-иқтисодий, туризм ва ҳудудлараро муносабатларимизнинг истиқболига хизмат қилишини таъкидлади.
Бош консулхона Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли ҳамда Туркиянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Ўлған Бекар иштирокида расман очилди.
«Бош консулхонамизнинг муқаддас Самарқандда ташкил этилганлиги ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Чунки қадимда ҳам Буюк Ипак йўли марказида жойлашган Самарқанд илм-фан, маданият маркази сифатида бутун дунёга зиё таратган. Бизнинг Бош консулхонамиз мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам дўстлигимизнинг боқийлигига, ҳамкорлигимизнинг ривожига хизмат қилади. Ана шу эзгу мақсадда бу муқаддас заминни танладик. Биз Самарқандга келишдан аввал Хоразм ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиб келдик.
Ўзбекистон бизнинг ота юртимиз эканлигини алоҳида таъкидлайман. Бу замин дунё илм-фанига бешик бўлган муқаддас юрт. Берунийлар, Хоразмийлар, Фарғонийларни камолга етказган. Динимиз асосчилари Бухорий, Мотуридий, Термизий, Нақшбандийларни дунёга келтириб, йўлимизни ёритган бебаҳо замин. Шундай экан, ота юртимиз билан муносабатларимизни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратамиз.
Хабарингиз бор, Самарқанддан Туркияга тўғридан-тўғри авиярейслар ташкил қилинган. Бу ҳам халқларимиз яқинлигига хизмат қилмоқда. Турк авиакомпаниялари айни пайтда Бухорога худди шундай рейсларни ташкил этиш устида иш олиб бормоқда. Ташриф давомида пойтахтда ўтадиган учрашувларимизда қатор стратегик келишувлар бўйича ўзаро фикрлашамиз, – деди Мавлуд Чавушўғли. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Путин: Янги вазифалар, НАТО, Украина ва Франция билан муносабатлар
Хитой ТИВ: АҚШ дунёдаги энг йирик дезинформация манбаи
Қайси давлат етакчилари Владимир Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади?
Исроилда минглаб одамлар гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?