
Фуқаро А.Самандаров (исми-шарифи ўзгартирилган) Самарқанд вилоятида истиқомат қилади, икки нафар фарзанднинг отаси, ҳайдовчилик касбининг орқасидан оиласини боқади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандида, қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда йўл варақаси ва ташилаётган юкнинг ҳужжатлари бўлмаганда ҳайдовчи томонидан автомашинани бошқариш тақиқланишини белгиланган.
А.Самандаров “Камаз” русумли юк автомашинасини бошқариш учун тегишли жамият томонидан бир ой амал қилиш муддати билан берилган
йўл варақаси ва унга илова қилинган кирим ордерини амал қилиш муддати ўтганлигини яшириб, маъмурий жавобгарликдан қутулиб қолишни мақсад қилади ва йўл варақасини амал қилиш муддатини 10 кун кейинги сана билан ўзгартириб, расмий ҳужжатни қалбакилаштиради.
2021 йил 26 январь куни А.Самандаров “Камаз” русумли юк автомашинаисни, “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузган ҳолда Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳудудида бошқариб келаётган вақтида, унинг содир этган қоидабузарлиги Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан аниқланади ва у тўхтатилиб содир этган ҳуқуқбузарлиги учун унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига жойлаштирилади. А.Самандаров маъмурий жазодан қутулиб қолиш ва автомашинани жарима майдончасидан олиб чиқиш мақсад қилиб, ИИБ ЙҲХБ инспекторига чора кўрмаслик эвазига 293000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида беришни таклиф қилади.
Навоий вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторининг вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзган билдиргисига асосан, прокуратура ва ИИБ ўз хавфсизлиги бўлими ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йил 27 январь куни соат 03:30ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.Самандаров автомашинасини жарима майдончасидан чиқариш ва ўзига нисбатан чора кўрмаслик эвазига ИИБ ЙҲХБ ходимига 293 000 сўм пул маблағларини пора тариқасида берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.
Суд томонидан судланувчи А.Самандаров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 228-моддасининг 1 ва 3-қисми, 211-моддасининг 1-қисми билан айбдор деб топилди. Судланувчи А.Самандаровга Жиноят кодекси 59-моддаси тартибида узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон баравари миқдорида 17.840.000 сўм жарима жазоси тайинланди ва 293 000 сўм пуллар давлат фойдасига мусодара қилинди.
Авазжон Ибодов
Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар