23:10 / 11.03.2021
1 841

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жами 22 та ҳужжат имзоланди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жами 22 та ҳужжат имзоланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров тор доирада музокара ўтказгани, кейин икки давлат раҳбари музокараларни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом эттиргани ҳақида хабар берилганди. Музокаралар якунлангач, имзоланган ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари қўшма баёнот қабул қилди. Шунингдек, икки мамлакат вазирликлари ва ҳудудлари раҳбарлари имзоланган ҳужжатлар билан алмашди. Умуман, ташриф доирасида кўп қиррали Ўзбекистон—Қирғизистон шериклигининг деярли барча йўналишларини қамраб олган 22 та ҳужжат имзоланди.

Қарийб 50 та қўшма лойиҳани амалга ошириш назарда тутилган Саноат кооперациясини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси, Ўзбекистон—Қирғизистон Инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисидаги битим, электр энергиясини ўзаро етказиб бериш, Қирғизистонда гидроэнергетика объектларини қуриш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар шулар жумласидан.

Фото: Президент матбуот хизмати
Андижон ва Ўш, Наманган ва Жалолобод, Фарғона ва Боткен, Норин вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича «йўл хариталари» ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Шунингдек, ташқи сиёсат идоралари ўртасидаги ҳамкорлик дастури ҳамда божхона иши, ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик, соғлиқни сақлаш, озиқ-овқат хавфсизлиги, ўсимликлар карантини, таълим, фан ва маданият соҳалари бўйича қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида жами 22 та ҳужжат имзоланди