10:56 / 13.03.2021
1 799

МИБ: Ҳашар – ободлик белгиси

МИБ: Ҳашар – ободлик белгиси
Маълумки халқимиз маънавиятида, қадриятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалари мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.

Республикамизда жорий йилнинг 13 март куни “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, шунингдек маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида 2021 йил 13 март куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Обод ва кўркам маҳаллам» ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш белгиланди.

Шу муносабат билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг марказий аппарати ходимлари томонидан маъмурият жойлашган бино атрофи ва ички ҳудудлари тартибга келтирилди, ариқлар, кўчалар ва йўлаклар тозаланди, дов-дарахтларни буталаш ишлари амалга оширилди.

Албатта, бу каби хайрия тадбирлари барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакиллантириш, шунингдек миллий қадриятларимизни улуғлаш ва умумхалқ байрамини муносиб кутиб олишга хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Ҳашар – ободлик белгиси