«Автогазтаъминот» МЧЖнинг давлат мулки сифатида сотиладиган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчалари, сервислар ва бошқа жами 20 та кўчмас мулк объекти «E-Ijro Auksion» электрон савдога чиқарилади.
Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги сайтида маълум қилинди.
Тадбиркорлар учун тайёр бизнес шаклида таклиф этилаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг 8 тасида сиқилган табиий газни сотиш фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия мавжуд. Агарда харидор лицензия талабларига жавоб берса, ушбу ҳужжат белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Бугунга қадар, фаолиятини олиб бораётган Фарғона вилояти, Риштон туманидаги автотранспорт воситаларига сиқилган газ қуйиш шохобча 3,6 миллиард сўм ва Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги автотранспорт воситаларига сиқилган газ балонларини ўрнатиш сервис маркази 4,2 миллиард сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради