18:00 / 16.03.2021
1 859

Ғилдирак ичига нималар яширилган эди?

Ғилдирак ичига нималар яширилган эди?
Божхона органлари томонидан мамлакатимизга акциз маркалари билан маркаланмаган ва сифатини кафолатловчи ҳужжатлари бўлмаган тамаки ҳамда алкоголь маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Ю.Б. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганида автомашина салон қисмига ва юкхонасидаги қўшимча ғилдираги ичига усталик билан жойланган, хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда акциз маркалари билан маркаланмаган
5 дона 5 литр ҳажмли целлофан пакетларда жами 25 литр спиртли ичимликлар ва 32 дона 14,4 литр алкоголли энергетик ичимликлар яширилганлиги аниқланди.

Яна бир шунга ўхшаш ҳолатда мазкур пост орқали Ўзбекистонга кириш учун ҳаракатланган фуқаро Ю.Ш. бошқарувидаги “Нексия” русумли автотранспорт воситаси ҳам божхона назоратидан ўтказилганида, машинада божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ҳамда акциз маркалари билан маркаланмаган автотранспорт воситасининг олди эшиклари орасига ва юкхонаси ичига яширилган 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ғилдирак ичига нималар яширилган эди?