10:48 / 21.03.2021
3 346

Фарғонада 30 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи маданият маркази фойдаланишга топширилди

Фарғонада 30 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи маданият маркази фойдаланишга топширилди
Фото: «Дарё»
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида Наврўз байрами арафасида янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди, дея хабар берди «Дарё».

Ўзбекистон Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида марказ биноси қарийб 2,5 миллиард сўм маблағ эвазига мукаммал таъмирланган.

Фото: «Дарё»
Янги марказда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳамда ансамбл ва бадиий гуруҳларнинг фаолият кўрсатиши учун барча шароит яратилган. Бу ерда «Тановар» ашула ва рақс халқ ансамбли, «Ҳангома» кулги халқ театри, ёш аскиячилар мактаби, фолклор-этнографик жамоалар фаолияти йўлга қўйилган.

Фото: «Дарё»
Ўттиз мингдан зиёд аҳолига беминнат хизмат кўрсатувчи янги марказда 300 ўринли томоша зали, туман тарихини акс эттирувчи мўъжаз ўлкашунослик музейи, кутубхона, турли тўгараклар, маънавият ва машғулот хоналари мавжуд.

Фото: «Дарё»
«Марказда рақс, ашула, доира, дутор, рубоб, анъанавий эстрада хонандалиги каби 15 та йўналишда тўгарак ташкил этилган. Бу тўгаракларга 200 нафарга яқин ёшлар қатнашмоқда. Ҳудуддаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ҳам дарсдан бўш вақтида марказга келиб, ўзлари хоҳлаган йўналишда маҳорат ошириши мумкин», — дейди марказ раҳбари Умид Ҳасанов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 30 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи маданият маркази фойдаланишга топширилди