date
views 2 061

Чегарада катта миқдордаги хорижий валюта тўхтатиб қолинди

Чегарада катта миқдордаги хорижий валюта тўхтатиб қолинди
Амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойига эга бўлган, чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентида тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Чет эл фуқаролари эса Ўзбекистонга кириш чоғида олиб кирган миқдордаги нақд хорижий валютани эркин олиб чиқиб кетишлари мумкин.
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари республикамиздан пиёда равишда чиқиб кетаётган фуқаро Т.Б. ушлаб қолинди.

Ўтказилган шахсий кўрикдан сўнг ушбу шахс курткаси чўнтагида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 14,6 минг АҚШ доллари ва 620.1 минг қозоқ тенгесини олиб чиқишга урингани фош бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чегарада катта миқдордаги хорижий валюта тўхтатиб қолинди