date
views 1 905

«Вазият бизни бошқармасин, ҳозир уни биз бошқаряпмиз» - Нурмат Отабеков

«Вазият бизни бошқармасин, ҳозир уни биз бошқаряпмиз» - Нурмат Отабеков
Кадр: UzReport
Ҳозир кескин ва жиддий карантин чораларини тиклашга асос бўладиган ҳолат эмас. Бу ҳақда АОКАда ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков маълум қилди.

- "Биринчидан, ҳурматли юртдошлар, ҳозир айнан ўша кескин жиддий карантин чораларини тиклашга асос бўладиган ҳолат эмас. Шундай бўлса-да, эҳтиёт чораларимизни кўриб қўйишимиз керак. Сўнгги 3 ойда касалланиш паст даражада бўлиб келди, озгина хотиржамликка берилганимиз рост. Эндиликда карантин тадбирларини кучайтирадиган бўлсак, аввалгиларидан фарқ қилади.

Вазиятнинг нечоғлик мураккаблашиб кетиши ўзимизга боғлиқ. Ўтган йилда коронавирусга лабораторик ва клиник ташхис қўйиш, даволаш, тарқалишининг олдини олиш чораларини тўлиқ билмасдик. Ҳозирги кунга келиб, биз дейлик, тиббиёт тизими, ҳам аҳоли коронавирус хавфини яхши тушуниб олди ва ундан ҳимояланиш чораларини ҳам яхши биламиз. Қолаверса, аҳолининг маълум бир қисми ушбу касаллик билан касалланиб ўтди, уларда иммунитет шаклланди
", - деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков.

Мутахассис эндиликда чора-тадбирлар, талаб этиладиган ҳолатлар ҳамманинг ёдида эканини, қайсидир даражада огоҳлик ва хушёрлик иммунитети шаклланганини айтган. «Вазият бизни бошқармасин, биз ҳозир вазиятни бошқаряпмиз. Имкониятларни ишга солиш орқали уни бошқара олсак, чигаллашиб кетишига йўл қўймаймиз. Энг асосийси вазият бизни бошқаришига йўл қўймаслик керак», — дейди Отабеков.

Отабеков касалланишнинг ортиши ҳаддан ортиқ бемалолгарчиликга берилиш, касаллик юқиб қолиши мумкин деган ҳавотирнинг йўқолиши, ниқобда бўлиш, ижтимоий масофа сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш ва жамоат жойларига зарурат бўлмаса ташриф буюрмаслик каби тавсияларга эътиборсизлик ортиб кетганига боғлиқлигини қайд этди.

Дам олиш ва сайр қилиш истагида хорижий давлатларга бориш, у ерларда эпидемик нохуш ҳудудлардан келган шахслар билан мулоқотда бўлиш COVID-19 инфекцияси республика ҳудудига олиб кирилишига сабаб бўлаётганини айтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Вазият бизни бошқармасин, ҳозир уни биз бошқаряпмиз» - Нурмат Отабеков