Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум қилинди

1 дақиқа ўқиш3.6K
Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум қилинди
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги вакили Тошкент—Андижон пуллик йўлининг нархи қанча бўлишини маълум қилди, деб хабар беради O‘zLiDeP матбуот хизмати.

Агентлик вакилининг сўзларига кўра, Тошкент—Самарқанд йўлида 150 километр тезлик билан ҳаракатланувчи машина 2 соатда манзилига етади. Қайд этилишича, ушбу йўлда соатига 150 километр тезликда юриш мумкинлиги белгиланмоқда. Бу максимум тезлик ҳисобланади.

Тошкент—Андижон йўлида эса Қамчиқ довонида 60—70 километр тезлик минимум этиб белгиланади. Шунингдек, йўлнинг қолган қисмида автомобиль 150 километр/соат тезлик билан ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, енгил машиналар учун:
Тошкент—Андижон — 5 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Ангрен — 1,7 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Қўқон — 1-2 АҚШ доллари атрофида.

Юк автомобиллари учун нархлар қимматроқ бўлади:
Тошкент—Андижон — 20 АҚШ доллари атрофида;
Тошкент—Самарқанд — 5-6 АҚШ доллари атрофида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги илк пулли йўлларнинг қурилиши ҳақида 2018 йилда хабар берилганди. Ўшанда бу каби йўлларнинг биринчисини қуриш билан Германиянинг GP Günter Papenburg компанияси шуғулланиши мумкинлиги айтилганди. 2019 йилда Автомобиль йўллари қўмитаси Ўзбекистондаги илк пулли трассани қуриш учун жой танланаётганини маълум қилганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?