11:36 / 26.03.2021
1 820

Истанбул Тошкент кўчаларини ободонлаштиришга кўмаклашади

Истанбул Тошкент кўчаларини ободонлаштиришга кўмаклашади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Истанбул ва Тошкент ободонлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи Санжар Умматов бошчилигидаги делегация Истанбул шаҳрига амалий ташриф билан борди ва Туркия Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Али Сукаш ҳамда шу йўналишдаги бошқа масъуллар билан учрашди.

Учрашув давомида томонлар шаҳарларни ободонлаштиришда қўлланилаётган янги услублар, гул ва кўчатларни экиш ҳамда парваришлашнинг янги технологиялари борасида фикр алмашган. Шунингдек, йўл қурилиши, кўприкларни сақлаш ва таъмирлаш, суғориш тизимларини такомиллаштириш борасидаги янгиликлар ва уларни иқлим шароитига мос равишда амалиётга жорий этиш масаласига ҳам эътибор қаратилган.

Мулоқот якунида ҳар икки шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиқлари ободонлаштириш соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашишга қаратилган меморандум имзолаган. Унга кўра, тизимлар қўшма лойиҳаларни амалга оширади ва соҳа мутахассислари ўзаро малака алмашади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Истанбул Тошкент кўчаларини ободонлаштиришга кўмаклашади