22:37 / 31.03.2021
1 938

30 март куни МИБ Нишон туман бўлими биносида меҳнат ярмаркаси ўтказилди

30 март куни МИБ Нишон туман бўлими биносида меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати, вилоят прокуратураси ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси ходимлари иштирок этишди.

Ярмаркада касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, «Ёшлар дафтари» ҳамда «Темир дафтар» га киритилган ишсиз фуқаролар, уюшмаган ёшлар ва алимент тўловчиларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш ва касбий тайёргарликка юбориш диққат марказида бўлди.

Ярмаркада 60 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди. Шундан 6 нафар фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида йўлланмалар берилди, 10 дан ортиқ фуқароларга кредит олиб ўз иш фаолиятларини бошлашлари тўғрисида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ярмаркадан сўнг, вояга етмаган фарзандлари учун алимент олувчи ҳамда тўловчилар учун йиғилиш ташкил қилинди. Унда оилаларни яраштириш, алимент мажбуриятларини бажариш, алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширишнинг мазмун-моҳияти юзасидан йиғилганларга тушунчалар берилди.

Мажбурий ижро бюроси
Қашқадарё вилоят бошқармаси

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 30 март куни МИБ Нишон туман бўлими биносида меҳнат ярмаркаси ўтказилди