00:09 / 03.04.2021
4 814

Ўзбекистонда энди эркаклар 58 ёшда ҳам пенсияга чиқишлари мумкин

Ўзбекистонда энди эркаклар 58 ёшда ҳам пенсияга чиқишлари мумкин
Ушбу саволга Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси жавоб берди.

Унга кўра, амалдаги пенсия қонунчилигига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига: эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда; аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга:
  • эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
  • аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда энди эркаклар 58 ёшда ҳам пенсияга чиқишлари мумкин