Қашқадарёлик она ва унинг қизи – Х.З. ҳамда Т.И.лар Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга фуқароларни ишга жойлаштиришни ваъда қилиб жами 11 нафар фуқарони чув туширган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Жабрланувчи фуқаролар она-болага бу хизматлари учун 100 – 700 АҚШ доллари берган. Суриштирувда уларнинг жами 11 нафар фуқаролардан 4 300 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборгани маълум бўлган.
Шунингдек, Т.И.нинг 2021 йил 1 ва 2 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ва котибаси ҳамда кўп тармоқли поликлиника бош шифокориларига телефон орқали ўзини мансабдор шахс сифатида таништириб, SMS хабар ёзиб, юқоридаги фуқароларни исм- фамилиясини ёздириб, ишга қабул қилишини талаб қилгани аниқланган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

«Дунё халоскори» сохта экан

ДХХ томонидан одам савдосига чек қўйилди

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

Ўзбекистонда 18 апрелдан карантин талаблари кучайтирилади

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?

Россия ва Беларусь давлат тўнтаришининг олди олингани ҳақида хабар берди