14:43 / 09.04.2021
2 407

«Улар бошқа бирор жойда ишламасин» - Президент видеоселекторда ишдан олинган амалдорларни хиёнатчи деб атади

«Улар бошқа бирор жойда ишламасин» - Президент видеоселекторда ишдан олинган амалдорларни хиёнатчи деб атади
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё ва Навоий вилоятидаги раҳбарлар фаолиятини қаттиқ танқид қилди.

«Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Бўтаев, солиқ бошқармаси бошлиғи Бозоров, марказий банк раҳбари [вилоят бош бошқармаси бошлиғи] Ражабов, Навоий вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳасанов, марказий банк раҳбари Саидов [вилоят бош бошқармаси бошлиғи] ва солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Муҳаммадиевлар лавозимидан озод этилсин.

Бирор ерда ишламасин. Улар билиши керак шунча ойлик бериб, шунча ҳаракат қилганимизни... сиёсатга хиёнатчи булар.

Шу билан бирга, Улуғнор, Узун, Ёзёвон, Деҳқонобод туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, Андижон, Олтинкўл, Олот, Қоракўл, Оқолтин, Чилонзор, Мўйноқ туманлари, Хива ва Чирчиқ шаҳарлари солиқ идоралари бошлиқлари ҳам лавозимидан озод этилди.

Ишдан олинганлар ишлаган даври учун ҳамма ойлигини давлатга топширсин. Телевизорда расмини чиқариб, «хиёнатчи» деб бериш керак. Халқ буларнинг кимлигини, сиёсатга қарши эканлигини билиши керак», деган президент.

Одил Ҳасанов 2020 йил февралидан буён Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Одил Ҳасанов
Муқаддам Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари сифатида ишлаган Ўткир Бўтаев 2019 йил октябрида Қашқадарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Ўткир Бўтаев/Фото: chamber.uz
Азамат Бозоров 2019 йил октябрида Қашқадарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаганди. Унгача Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи бўлган.

Азамат Бозоров / Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Улар бошқа бирор жойда ишламасин» - Президент видеоселекторда ишдан олинган амалдорларни хиёнатчи деб атади