23:20 / 13.04.2021
5 610

Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш

Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш
Савол:
Ассалому алайкум! Устозлар, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ҳозирда кенг кўламда оммалашган интернет орқали СМС тарзда номаҳрамлар билан гаплашиш ҳукми қандай? Мен биродаримга «гаплашиш маъқул иш эмас» десам: «Ахир мен овозини эшитмаяманку, ёки овоз орқали гаплашмаяпманку, ҳамда дўст бўлсам. Мумкин эмас деган жойи борми», деб мени саволга тутиб қолди. Бу борада аниқ илмга эга эмаслигим сабабли сиз илм аҳлидан сўрадим. Берадиган жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Иш юзасидан мажбур бўлса, аёл кишидан нарса сотиб олиш ёки уларга бирор нарса сотиш каби ишларда мурожаат қилишнинг зарари йўқ. Лекин гап сотишга рухсат йўқ. «Ижтимоий одоблар» китобини олиб ўқинг ва ўша одамга ҳам ўқиб беринг. Унда умумий интернетдан фойдаланиш одоблари батафсил келтирилган. Валлоҳу аълам!

Манба: islom.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Номаҳрамлар билан СМС орқали гаплашиш