20:46 / 13.04.2021
3 162

Президент ректорларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаолиятини танқид қилиб, 4 та ректорни ишдан олди

Президент ректорларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаолиятини танқид қилиб, 4 та ректорни ишдан олди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар масалаларига бағишлаб ўтказилаётган йиғилишда давлат раҳбари ректорларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаолиятини танқид остига олди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Олийгоҳлар ён-атрофидаги маҳалла ёшлари билан ишлашда ректорларнинг ўрни умуман сезилмаяпти. Ректорларнинг бу борада берган таклифлари менга маъқул эмас. Бирортаси ўз ҳудудида маҳаллагача тушиб, ёшлар тарбияси, уюшмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ташаббус билдирмаган.

Қайси ректор ётоқхонага бориб ёки бўш ётган маданият марказларида ёшлар билан учрашди, улар билан мулоқотни йўлга қўйди, мотивация бериш, ҳаётда ўз йўлини топиш ва маданий тадбирларни ташкил этди? Афсуски, бу саволга ижобий жавоб йўқ.

Ёшлар билан ишлашни ўз ҳолига ташлаб қўйгани учун Фарғона давлат университети (Мақсудов), Самарқанд қурилиш (Аҳмедов), Қўқон педагогика (Отажонов) институтлари ректорлари ва Тошкент кимё-технологиялар институти Янгиер филиали директори (Олимов) лавозимидан озод этилади. Бошқа ректорлар қатъий огоҳлантирилади
», – деди давлат раҳбари.

Бундан аввал Шавкат Мирзиёев ижарада яшаётган талабаларга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилишини ҳамда 2021 йилнинг биринчи чорагида 33 минг нафар ёшга тадбиркорлик фаолияти учун 800 миллиард сўм кредит ажратилганини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент ректорларнинг ёшлар билан ишлашдаги фаолиятини танқид қилиб, 4 та ректорни ишдан олди