2021 йилнинг 5 апрель куни соат 21:00 ларда 25 ёшли Ғ.Илҳом, 24 ёшли Қ.Акмал ва 22 ёшли Э.Жаҳонгирлар Мингбулоқ тумани «Кичик Жомашўй» маҳалласида жойлашган «Водий» умумий овқатланиш ошхонасида уларга хизмат кўрсатаётган 19 ёшли Й.Гулмирага шилқимлик қилишади.
Безорилар уни сочидан ушлаб тортганларида уларни тинчлантирмоқчи бўлган 31 ёшли Б.Зокиржонни ҳеч бир сабабсиз уриб дўппослашади. Бу ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган 46 ёшли Н.Адҳамжон ва 27 ёшли С.Бургуталиларга ҳам қаршилик кўрсатиб, уларни уриб, пичоқ билан С.Бургуталининг сон қисмига жароҳат етказишади.
Суд тиббий экспертиза хулосасида Б.Зокиржон ва Н.Адҳамжонлар «енгил» ҳамда С.Бургутали «ўртача оғир» тан жароҳатлари олганликлари кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «а,г» бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланганлар.
Тергов ҳаракатлари жараёнида, Ғ.Илҳом, Қ.Акмал ва Э.Жаҳонгирлар ушбу умумий овқатланиш ошхонасида официант бўлиб ишловчи Й.Гулмирани улар билан биргаликда бир столда ўтириб овқатланишга мажбурлаб, турли уятли хатти-ҳаракатлар содир этганликлари сабабли ушбу жиноят келиб чиққанлиги аниқланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийга украиналиклар ҳақида кутилмаган янгилик айтилди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Академик Қодир Ғуломов Қўшработда бўлди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?