date
views 2 444

2021 йилги кунлик антирекорд янгиланди — бир кунда 316 кишида касаллик тасдиқланди


Ўзбекистонда 16 апрель куни яна 316 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бу 2021 йилдаги янги антирекорддир. Аввалги антирекорд (292 киши) 15 апрель куни қайд этилган эди. Мамлакатда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 86 338 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 3 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 7 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Наманган вилоятида,
  • 20 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 37 нафари Тошкент вилоятида,
  • 227 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
ССВнинг қўшимча қилишича, ўтган бир сутка давомида Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сирдарё, Фарғона, Хоразм, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида жами 189 киши COVID-19 касаллигидан соғайган. Соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда. Эслатиб ўтамиз, 5 март куни Ўзбекистонда коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 99 фоизга етган, 20 мартда эса яна 98 фоизга тушганди.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 636 нафарни ташкил қилмоқда. 16 апрель куни Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов 58 ёшида вафот этгани ва унинг ўлимига коронавирус асоратлари сабаб бўлган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар тарқатганди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1864 нафар бемордан 238 нафари оғир, 109 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 2021 йилги кунлик антирекорд янгиланди — бир кунда 316 кишида касаллик тасдиқланди