12:36 / 20.04.2021
2 188

МИБ: Яшнободда муборак кунлари оилалар яраштирилмоқда


 Мажбурий ижро бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида ФИБ Миробод туманлараро судининг 13.06.2019 йилдаги қарорига асосан, қарздор З.Ақиловдан ундирувчи К.Ақилова фойдасига вояга етмаган икки нафар фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органалр ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан қўзғатилган ижро иши мавжуд эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан тарафлар билан бўлим давлат ижрочиси Ш.Шарофутдинов ўртасида суҳбат олиб борилиб, савобли ишга қўл урилди.

Оила тикланишига ҳисса қўшилиб, икки нафар вояга етмаган фарзандларнинг ҳаётига қувонч қайтди. Улар энди бутун оила бағрида улғайишади. МИБ муборак кунларда савобли ишларни давом эттирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Яшнободда муборак кунлари оилалар яраштирилмоқда