09:11 / 21.04.2021
1 826

«Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас» — Комил Алламжонов


Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раиси Комил Алламжонов электрон ОАВга телефон орқали бўладиган таҳдидлар масаласида амалдорларга мурожаат қилиб чиқди.


«Баъзида давлат идораси ходимлари хусусий тадбиркорлар, яъни оммавий ахборот воситаси фаолияти билан билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга қўнғироқ қилиб, улар қонун доирасида яратаётган маҳсулотларини (мақолани) ўчириб ташлашни талаб қилишади. Агарда хусусий тадбиркор бўлмиш сайт буни бажармаса, уни чақиришади, қўрқитишади. Аслида бу – ноқонуний ҳаракат, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳисобланади. Соддароқ айтганда, тадбиркорнинг фаолиятига асоссиз аралашишдир.

Бу худдики супермаркет эгасига қўнғироқ қилиб, шу маҳсулотни савдо пештахтасидан олиб ташла дегандек талаб. Ёки шоколад заводига телефон қилиб
: «Эртадан бошлаб мармеладли шоколадни бошқа ишлаб чиқарманглар», дейиш билан тенг.
Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас. Матбуот масъулияти чекланган жамияти фақат қонун олдида жавобгар бўлиши керак. Шахслар олдида эмас. Ва матбуот масъулияти чекланган жамияти, бошқа жамиятлар билан тенг равишда эркин бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқаришлари давомида давлат идораларининг топшириқларини бажариши кераклиги борасида қонунчиликда, конституцияда ҳеч қандай мажбурият йўқ
», – дея ёзади Комил Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон матбуот эркинлиги бўйича рейтингларда охирги ўринларда қолмоқда: мамлакат 2021 йилда Жаҳон матбуоти эркинлиги индексида бир поғона пастлаб, 180 та давлат орасида 157-ўринга тушди.

Freedom House'нинг 2021 йилги ҳисоботида ҳам Ўзбекистон «эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторида қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Номи матбуот бўлгани, унинг устига миниб олса ҳам бўлади дегани эмас» — Комил Алламжонов