
Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 19 ёшли Ф.Ҳусниддин, вояга етмаган 17 ёшли Б.Зиёмуҳаммад ва Ж.Жаҳонгирлар содир этганликлари аниқланиб, улардан М.Улуғбекка тегишли телефон аппарат ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ф.Ҳусниддин, Б.Зиёмуҳаммад ва Ж.Жаҳонгирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми «в» банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида, жабрланувчига етказилган 500 АҚШ доллар миқдоридаги моддий зарар қайтарилган.
Ҳозирда дастлабки тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти таъкидлашича, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодекси нормаларига кўра 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар