16:00 / 22.04.2021
2 170

Банкка 1,5 млрд. сўмлик кўчмас мулк кредит қарзи эвазига олиб берилди


Мажбурий ижро бюроси Ўзбекистон туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 05.10.2020 йилдаги 1-2904/2020-сонли ижро варақасига асосан “Ўзмиллийбанк” Сирдарё вилояти филиали фойдасига қарздор “Фарма сервис” МЧЖ ва қўшимча жавобгар “Master Global max” МЧЖдан 1 522 678,5 минг сўм кредит қарзини ундириш ҳақида ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича суд ижро варақасида кўрсатилган кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли ижро ҳужжати бўйича қарздор ҳисобланган қўшимча жавобгар “Master Global max” МЧЖ балансида бўлган Ўзбекистон тумани Қоратепа қишлоғида жойлашган ўғит омбори, молхона бино ва иншоотлари белгиланган тартибда хатланган.

1 млрд. 700 млн. сўмга баҳоланган мазкур бино ва иншоотлар “Е ижро аукцион” онлайн савдо майдончасига қўйилган, бироқ потенциал харид аниқланмаганлиги сабабли сотилмаган.

Шундан сўнг, хатланган кўчмас мулклар ундирувчи “Ўзмиллийбанк” Сирдарё вилояти филиалига 1 млрд. 522 млн. 678,5 минг сўм қийматда таклиф этилган ва ундирувчи вакиллари томонидан бино ва иншоотлар тўлиқ қабул қилиб олинган. Ижро ҳужжати амалда тўлиқ ижроси таъминланганлиги сабабли тамомланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Банкка 1,5 млрд. сўмлик кўчмас мулк кредит қарзи эвазига олиб берилди

Жамият янгиликлари