12:40 / 23.04.2021
4 699

Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбековнинг отаси Аҳмад Назарбеков вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Озодбек Назарбеков ушбу хабарлар ёлғон эканлигини айтиб, видеомурожаат йўллади.

«Тоблари қочган эди, ҳозирда ўзларига келдилар. Саволларимизга жавоб қайтаряптилар. Айрим ҳовлиқма, оғзи бўш ахборот тарқатувчилардан эҳтиёт бўлишларини сўраб қолган бўлардим. Бу сизларнинг халқ орасида ‘рост сўзловчилар’ сафида туришингизга хизмат қилади. Шу жумладан отамга чин юракдан хизмат қилаётган тиббиёт ходимларига ўз миннатдорлигимни билдираман. Худо хоҳласа отам яхши бўлиб кетадилар», – дейди Озодбек Назарбеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди