18:00 / 23.04.2021
4 527

«Касаллик зўрайиб, бизни танимай қолганларида ҳам 5 вақт намозлари эсларида эди» - Шуҳрат Қаюмовнинг ўғли


Марҳум сухандон ва хонанда Шуҳрат Қаюмовнинг ўғли Азизуллоҳ Қаюмов «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» лойиҳасида отасининг сўнгги кунларини хотирлади.

«Менимча, қайта дунёга келсам ҳам, бунақа отани топа олмасам керак. Чунки, энг охирги мисолни келтираман, охирги пайтлари бизни, мени танимаган пайтлари беш маҳал намозлари эсларида турди. Лекин хотираларида биз йўқ эдик. Жуда ҳам юмшоқ бўлганлар, биз билан кўпроқ дўст сифатида гаплашишга ҳаракат қилган. Ёшлигимдан сўкиниш деган гапни умуман эшитмаганман. Ҳар доим юмшоқ гапирар эдилар», — дейди Азизуллоҳ Қаюмов.

«Отам фақат ота эмас, кези келганида она ҳам бўлардилар. Иситмалаб ётиб қолсам, иситмалари меникидан баланд бўлса ҳам, тепамда турардилар. Ҳали ҳам эсимда, ўзларининг жуда қаттиқ мазалари бўлмаган. Мен иситмалаб ётиб қолдим. Лекин ҳар беш минутда болам, яхшимисан, деб чиқиб, яна бошқа дори олиб келиб, интернетдан қандай ичилишини топиб, қарардилар. Менинг тезроқ оёққа туришимни хоҳлаганларидан менинг умрим оз қолди, эртага Худо жонимни олиб қўйса, афсусланасан, дердилар. 

Мазалари бўлмаган пайтда тузалиб кетадилар, деб ўйлардим. Пандемия пайтида Cовидъни юқтирганман, уйдагиларга юқтирмаслик учун меҳмонхонада яшаганман. Ўшанда менга овозли хабар жўнатганлар. Шу овозли хабарни Мп3 қилиб олиб, ҳалигача эшитиб юраман», — дейди Азизуллоҳ Қаюмов.

«Охирги пайтлари кўзлари хира кўрадиган бўлиб қолганидан кейин таҳорат қилишга ҳам қийналиб қолгандилар. Онамлар, мен ёки укам таҳорат қилдириб қўяй, деганимизда ‘йўқ’ дердилар. Ҳатто оёқларини ювиб қўяй деганларида ҳам ‘йўқ, мен сени қийнаб қўяманми’, деганлар», — дея отасини хотирлайди Азизуллоҳ Қаюмов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли сухандон ва санъаткор Шуҳрат Қаюмов 2020 йилнинг 22 сентябрь куни 51 ёшида вафот этган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Касаллик зўрайиб, бизни танимай қолганларида ҳам 5 вақт намозлари эсларида эди» - Шуҳрат Қаюмовнинг ўғли