13:50 / 25.04.2021
2 420

Жиззахда овлаш тақиқланган балиқларни овлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди


Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати
Жиззах вилояти Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний равишда балиқ овлаган шахс қўлга олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими ҳамда Жиззах вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Х.Н. овлаш тақиқланган майда ҳажмли 2637 бош қизил қанот, 40 бош оқсла, 5 бош товонбалиқ ва 1 бош зоғора балиғини ов ҳудудида қонунга зид равишда овлаб, Nexia русумли автомашинасида олиб кетаётганида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳаракати билан Х.Н. ҳайвонот дунёсига 76,2 миллион сўм зарар етказганлиги аниқланиб, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда овлаш тақиқланган балиқларни овлаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди