17:11 / 26.04.2021
2 150

Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ўртача 2 млрд сўмдан ажратилади - Шерзод Асадов


Айни дамда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигида ўтказилаётган брифингда қатор масалалар кўриб чиқилмоқда. Жумладан, янгилик сифатида Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилиши, Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан ҳамкорликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилиши ҳам режалаштирилган.

Брифингда бу ҳафтада давлат раҳбари иштирокидаги муҳим тадбирлар Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқотлари бўлиб ўтиши ҳам айтиб ўтилган. Шунингдек, Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ободонлаштириш учун ўртача 2 млрд сўмдан маблағ ажратилиши ҳам маълум қилинди.

Бунинг учун ҳар бир маҳаллага, ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, ўртача 2 миллиард сўмдан маблағ ажратиш буйича топширик бердилар”, — деган Шерзод Асадов.

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев мутасаддиларга Парвоз маҳалласини намуна қилиб олиб, Тошкент шаҳридаги барча 524 та маҳаллани шундай обод қилиш бўйича топшириқ берган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентдаги ҳар бир маҳаллага ўртача 2 млрд сўмдан ажратилади - Шерзод Асадов