21:52 / 05.05.2021
3 545

Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади


Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ хизмати органлари ва жисмоний шахслар даромадлари ҳамда активларини декларациялаш тизимини жорий қилиш тўғрисидаги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармон лойиҳасида қайд этилишича, 2021 йил 1 июлидан давлат солиқ хизмати органларининг бошқарув ходимларига ўз даромадлари ва эгалигида бўлган активларни мажбурий декларациялаш тартиби жорий этилади.

Шунингдек, солиқ органлари ходимлари 2020 йил 1 январга қадар мавжуд бўлган активларининг келиб чиқиш манбасини тасдиқлаши талаб этилмайди.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали» орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳамда эгалигида бўлган активлар тўғрисида декларацияларни топшириш муддатлари этиб:

2020 йил учун 2021 йил 1 сентябрга қадар, 2021 йил ва кейинги йиллар учун — ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелига қадар декларацияларда келтирилган активлар ва уларнинг даромадларга мувофиқлигини ўрганиш натижалари эълон қилинади.

2020 йил учун 2021 йил 1 ноябрга қадар, 2021 йил ва кейинги йиллар учун — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майига қадар декларацияда келтирилган активлар келиб чиқиш манбасининг асослилиги ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базасида ҳисобга олингани ДСҚ томонидан ўрганилади.

2021 йил 1 августга қадар солиқ органлари ходимлари томонидан декларация тақдим этмаслик ҳолати бўйича жавобгарликни белгилаш юзасидан «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасининг Вазирлар Маҳкамасига киритилиши белгиланди.

2021 йил 15 августга қадар декларацияда келтирилган активлар келиб чиқиш манбасининг асослилиги ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи базасида ҳисобга олинганини таҳлил қилиш тартиби тасдиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Солиқ органлари ходимларни тўғридан тўғри ишга қабул қилиши тартиби бекор қилинади